БОШ САҲИФА  /  Мақолалар  /  Тоифачилик-жоҳилият сарқитидир.
Тоифачилик-жоҳилият сарқитидир.
Тоифачилик-жоҳилият сарқитидир. (Шайҳ Салоҳиддин ҳафизаҳуллоҳ)
.
  • 07-08-2016
  • 0 Шарҳ
  • 952 маротаба ўқилди
بسم الله الرحمن الرحيم
 
Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканларига гувоҳлик бераман, у зотга, аҳли ва асҳобига ҳамда то қиёмат уларга яхшилик билан эргашган кишиларга Аллоҳнинг саловоту саломлари бўлсин.
 
Тоифачилик-жоҳилият сарқитидир. Абу Довуд «Сунан»ида ва Аҳмад «Муснад»ида Савбон розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳали устингизга халқлар худди емакхўрлар товоғига ташланганидек ёпирилиб келади», дедилар. Биз: «Ё Расулуллоҳ, ўша куни озчилик бўлганимизданми?», деб сўрадик. «Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар, душманларингиз қалбидан маҳобат (қўрқув) олиб қўйилади ва қалбларингизга ваҳн (заифлик) солиб қўйилади», дедилар. «Ваҳн нима?», дедик. «Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш», дедилар.

Ушбу ҳадис уммат ҳозирда дучор бўлган аҳволни анча аниқ ва чуқур тасвирлаб беради. Бугун Ислом дунёси тарқоқ ва ўзаро адоватда бўлган, халқаро ишларда хеч қандай таъсири йўқ, ва хатто ўз тақдири устидан ҳам назоратга ега бўлмаган мамлакатлардан иборат. Улар Халифалик бўлиниб кетгандан сўнг Британия империяси «тортиқ» етган ўз мустақиллигига, ўз давлат чегараларига, байроқларига, парламентига ва хатто ҳавфсизлик кафолатларига ҳам эга бўлишди. Уларнинг кўпчлиги (Форс кўрфази мамлакатлари кабилари) хаттоки ўз армияларига ҳам эга емаслар. Ва бугун уларга катта давлатларга итоат эвазига ҳавфсизлик кафолатларини таъминлаб турибди. Шундай қилиб, мусулмон ҳалқлари худди оқим бошқариб кетаётган сув юзидаги кўпик сингари иймонсиз ҳалқлар истагига қарам ва улар истагига биноан етакланувчига айланиб қолдилар. Шунинг учун «дунё зўравонлари»дан ҳеч ким умматга ҳеч қандай эътибор бермай қўйди. Ва нега бундай бўлганлигини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам)нинг сўзлари кўрсатиб турибди: «… сизлар сув юзасидаги кўпик ёки хас мисоли бўлиб қоласизлар».
 
Бундан ташқари, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам), мусулмонларнинг зафар ва ғалабалар кетидан уларга тубанлашиш (мағлубият) келишини башоратини берганлар. Бу ташқи душманлар қудрати туфайли эмас, балки умматнинг ўзида ички низолар ва қарама-қаршиликлар пайдо бўлиши натижасида юз беради. Бу хақда Абдулла ибн Амр ибн Ал-Ос (розиаллоҳу анҳу) ривоят қилган хадисда айтилган. У киши айтадилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) айтдилар: «Агар сизлар Форс ва Румни (Византияни) енгсангизлар, қандай ҳалқ бўласизлар?» Абдураҳмон ибн Авф (розиаллоҳу анҳу) жавоб берди: «Биз Аллоҳ буюрган нарсани сўйлаймиз». Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) айтдилар: «Ёки бундан бошқачароқ. Сизлар ўзаро рақобатлашасизлар, сўнг бир-бирингизга хасад қиласизлар, сўнг бир-бирингизга қарши фитналар уюштирасизлар, кейин эса бир-бирингиздан нафратладиган бўласизлар. Шундан кейин сизлар камбағаллашиб кетган муҳожирлар олдига келасизлар ва уларни бир-бирига қарши туришга мажбур қиласизлар» (Муслим). Шу боис ҳам Форс салтанати қулатилганда, умматни бундан буён нима кутаётганини барчадан ҳам яхшироқ билган Умар ибн Хаттоб (розиаллоҳу анҳу) йиғлаган ва: «Бу нарса ҳеч қачон одамлар бир-бири билан жанг қилишни бошлаб юбормасликлари учун берилган эмас эди», – деган. Шундай қилиб, бизга мутлоқ маълум бўлиши лозимки, ҳеч қачон бу умматни ташқи душманлар йўқ қилолмайди. Гарчи улар шу мақсадга интилишадиган бўлса ҳам. Балки бизнинг умматимизнинг бирлиги ва қудратининг йўқ бўлиб кетиши ички низолар ва душманликлар оқибатида рўй беради. Савбон (розиаллоҳу анҳу) ривоят қилган бошқа хадисда ҳам Росулуоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) бу башоратни ниҳоятда аниқ айтиб берган: «Аллоҳ мен учун бутун ерни қисиб, менга унинг шарқи ва ғарбини кўриш имконини берди. Дархақиқат, менинг умматим бутун дунёга тарқалади. Менга иккита – қизил ва оқ хазина берилди (олтин ва кумуш, яъни форслар ва византияликлар хазинаси). Мен Роббимдан умматимни қурғоқчилик билан ҳалок этмаслигини ёлвордим. Яна мен, уларга ўзларидан бошқа ва ўзларининг бирдамлик ва қудратини йўқ қиладиган нарсадан бошқа, ўзга халқлардан (ташқаридан) душман юбормаслигини сўрадим. Роббим деди: «Эй Муҳаммад! Мен ҳукм этаётган вақтда у инкор этилиши мумкин емас. Мен сенинг Умматинг учун қурғоқчиликдан халок этмасликни сўраб қилган дуоингни қабул қилдим. Мен улар устига, уларнинг бирдамлиги ва қудратини йўқотувчи ташқи душманларни юбормайман, хатоки ҳамма халқлар уларга қарши йиғилса ҳам. Бу ҳолат улар бири-бирини йўқота бошламагунча ва бири бирини лаънатлай бошламагунча сақланиб қолади» (Муслим ривояти). Ички душманлик сабаблари Аниқки, мусулмонлар сафидаги ички ўзаро душманлик фақатгина ислом душманларининг бузғунчилик фаолияти натижасида эмас, балки мусулмонларнинг ўзларининг гуноҳлари натижасида ҳам пайдо бўлади. Ўзаро биродарлик, бирдамлик ва фидойилик ғояларидан тойилиш натижасида ҳам. Ушбу сабаблар бир-бири устига қатланиб, Аллоҳ бизни ўз Каломида огоҳлантирган нарсага олиб боради.
 
 
 

Тоифачилик-жоҳилият сарқитидир.

www.buhoriy.com

ҳозирча шарҳ йўқ
Бошқалари

Архив


Видео

Online MP3

Энг кўп ўқилганлар

Куннинг Ояти


Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир



Тавба сураси 5-оят


Куннинг Ҳадиси


Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан, росулуллоҳ дан шундай деганларини эшитдим:



"Шомга жаннат бўлсин! Шомга жаннат бўлсин! Шомга жаннат бўлсин!" Саҳобалар бунинг сабаби нима деб сўрашганда, росулуллоҳ : "Аллоҳнинг фаришталари Шомнинг устига қанотларини  ёйиб турадилар",  деб жавоб бердилар.


Куннинг Ҳикмати



Ким дунё муҳаббати билан ҳолиқнинг муҳаббатини бир қалбда жамладим деса, аниқки у ёлғон сўзлабди.



Имом Шофеъий


Намоз вақтлари

Мухтор сайтлар

Бугун сайтимизда

Бугун сайтимизга кирганлар : 652

Жаъми сайтимизга кирганлар : 4609239

Рўйхатдан ўтганлар : 283