БОШ САҲИФА  /  Осиё  /  Пахта теримчилари диний идорадан мамнун эканликларини изҳор қилишди.
Пахта теримчилари диний идорадан мамнун эканликларини изҳор қилишди.
Пахта теримчилари диний идорадан мамнун эканликларини изҳор қилишди.
.
  • 05-10-2016
  • 0 Шарҳ
  • 920 маротаба ўқилди

Куни кеча "Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси"нинг расмий сайтида эълон қилинган хабарда;

"Миллий бойлигимиз – пахта йиғим-терим ишлари қизғин кетаётган айни паллада фермерлар, миришкор пахтакорларнинг юкини енгил қилиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида дахлдорлик ҳисси билан яшаётган юрдошларимиз ҳам имконият доирасида ўзларининг ёрдамларини аямаётирлар. Ушбу хайрли ишга диний соҳа ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшмоқдалар. Жорий йилнинг 1 октябрь куни Тошкент вилояти Бекобод тумани бош имоми-хатиби “Далварзин” жоме масжиди ташаббускор ва фаоллари билан теримчиларни рағбатлантириш, уларга кўтаринки руҳ бағишлаш мақсадида Бекобод тумани Далварзин ҚФЙга қарашли пахта даласига ташриф буюриб, 100 дан ортиқ ҳашарчи-теримчиларга ош дамлаб, тарқатдилар. Энг яхши теримчиларга масжид жамоаси тарафидан совғалар улашилди ва оқ олтинни нес-нобуд қилмай, ёғингарчиликларга қолмай йиғиб-териб олишни Яратгандан сўраб, дуои хайрлар қилишди. Бу хайрли тадбирлардан теримчилар жуда хурсанд бўлдилар ва “Далварзин” жоме масжиди жамоаси мисолида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташуббусидан мамнун эканликларини изҳор этдилар" деб ёзилади.
 

Ушбу хабарни берган "Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси" тарафидан ўтган йилги пахта йиғим теримида ишрок этишлик ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун "вожиб" амаллиги ва уни халққа уқтириб ўтишлик хақида масжид имомларига кўрсатма берганлиги хақида турли ахборот манбааларидан хабарлар тарқаган эди.

www.buhoriy.com

 

ҳозирча шарҳ йўқ
Бошқалари

Архив


Видео

Online MP3

Энг кўп ўқилганлар

Куннинг Ояти


Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир



Тавба сураси 5-оят


Куннинг Ҳадиси


Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан, росулуллоҳ дан шундай деганларини эшитдим:



"Шомга жаннат бўлсин! Шомга жаннат бўлсин! Шомга жаннат бўлсин!" Саҳобалар бунинг сабаби нима деб сўрашганда, росулуллоҳ : "Аллоҳнинг фаришталари Шомнинг устига қанотларини  ёйиб турадилар",  деб жавоб бердилар.


Куннинг Ҳикмати



Ким дунё муҳаббати билан ҳолиқнинг муҳаббатини бир қалбда жамладим деса, аниқки у ёлғон сўзлабди.



Имом Шофеъий


Намоз вақтлари

Мухтор сайтлар

Бугун сайтимизда

Бугун сайтимизга кирганлар : 640

Жаъми сайтимизга кирганлар : 4609227

Рўйхатдан ўтганлар : 283