БОШ САҲИФА  /  Мақолалар  /  Маҳмуд ибн Мамдуд Сайфуддин Қутуз
Маҳмуд ибн Мамдуд Сайфуддин Қутуз
Маҳмуд ибн Мамдуд Сайфуддин Қутуз (мўғулларни бутунлай мағлуб қилган қаҳрамон)
.
  • 05-11-2017
  • 0 Шарҳ
  • 124 маротаба ўқилди

Ислом олами ўз тарихида мўғуллар каби балони бошқа кўрмаган. Уларнинг исломга моддий ва маънавий етказган зарарини ҳеч бир душман етказмаган. Уларга қарши мусулмонлар кўп курашлар олиб борди. Аммо уларни тўлиқ мағлуб қилиш фақатгина Сайфуддин Қутузга насиб бўлди.
Сафуддин Қутуз ислом тарихидаги буюк шахслардан бири ҳисобланади. Унинг асл исми Маҳмуд ибн Мамдуд бўлиб у шоҳлар авлодидан. У Жололиддин Хоразмшоҳнинг жияни, яъни синглисининг ўғли. Жалолиддин мўғулларга қарши курашиб аввалда улардан ғалаба қозонди. Кейинроқ мағлуб бўлиб Ҳиндистон томонга қочиб кетди. Йўлда уни мўғуллар оиласи билан ушлаб олишди. Баъзисини қатл қилишиб , баъзиларини қул қилишди.
Маҳмуд ибн Мамдуд ана шу қул қилинганлар орасида бор эди. Мўғуллар унга мўғул тилидаги "Қутуз " исмини қўйишди. Маъноси "йиртқич ит" эди. Афтидан унда ёшлигидан куч ва қувват белгилари бор эди. Кейин уни мўғуллар Димашқда қул бозорида сотиб юборишди. Уни Аййубийлардан бир киши сотиб олиб Мисрга келди. Мисрда қўлдан қўлга ўтиб охири подшоҳ Иззуддин Айбекнинг қўлига етиб келди. У Маҳмудни қўмондон қилди.
Қутуз раҳимаҳуллоҳ бошқа мамлуклар каби диний тарбия топди. Исломий ҳамийятга эга бўлди. Ёшлигидан чавандозликни, жанг усулларни, бошқарув ва қўмондонлик йўлларини ўрганди. Хулласи калом у мард, жасур, ғайратли, шижоатли, динни севадиган, сабрли йигит бўлиб ўсди. Бунинг устига подшоҳ хонадонида ўсиб улғайгани сабаб унда ўзига ишонч бор эди. Унинг оиласи мўғуллар қўлида ҳалок бўлганини ўз кўзи билан кўргани сабаб мўғуллар балосини яхши англар эди. Эшитган кўргандай бўлмайди деганларидек, бу мусибатлар уни алоҳида бир навдаги инсон қилиб борди. У қийинчиликни писанд қилмас, душман қўшини қанчалик кўп ёки қувватли бўлмасин ундан қўрқмас эди. Ҳарбий исломий тарбия, Аллоҳга бўлган ишонч асосидаги тарбия Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётида катта таъсир кўрсатди.
Қутуз ёш султонни давлат ишлари бу ёқда туриб бекорчи, бефойда ишлар билан машғуллигини кўрди. Мамлукларнинг баъзи амирлари буни ғанимат билиб ҳукумат ишларига аралаша бошлашди. Ўша пайтда мўғуллардан Мисрни йўқ қилиш таҳдиди билан элчилар ҳам келишди. Қутуз уламолар билан маслаҳат қилгач ёш султонни бўшатиб ўзини Мисрнинг султони деб эълон қилди.
Қутуз фаолиятини ислом мамлакати пойтахти бўлмиш Бағдодни хароб қилиб, Шомни вайрон қилиб эндиликда Мисрни кўзлаб турган мўғулларга қарши хатарли курашдан бошлади.
Қутуз айни пайтда ўз манфаатини ўйлайдиган амирлар бошқарувидаги тарқоқ бўлган қўшин билан мўғулларга қарши курашиб бўлмаслигини англаб етди. Халқ ҳам жиҳод руҳиятидан анча узоқлашиб кетган эди. Шу сабаб бир мустаҳкам режа билан иш бошлаш лозим эди. У аввало ишни халқ ўртасида душманга қарши жиҳод руҳини тарқатиш учун лозим бўлган ихлосли уламоларни йиғишдан бошлади. Бу муҳим вазифани "султонул уламо" Изз ибн Абдуссалом раҳматуллоҳи алайҳ ўз елкасига олди. У зотнинг атрофида умматнинг шарафини ўз елкасига олган бир қанча уламолар жамланишди.
Модомики султон бу олимларга эргашмас экан , халқнинг эргашмаслиги турган гап эди. Қутуз уламоларни ҳурмат қиладиган, уларга итоат қиладиган бебаҳо султон эди. Шунинг учун халққа қўшинни жиҳозлаш учун солиқ солиш лозим бўлганида Изз ибн Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ аввало султон ва амирлар ўзлари ва хотинларининг молу-мулкларни олиб чиқишларини айтиб фатво берди. Бу фатвога аввало Қутузнинг ўзи амал қилиб, кейин амирларни бунга мажбурлади.
Аммо қўшин учун етарли амирлар, уни ғоя ва мақсад сари оғишмай олиб борадиган етакчилар керак эди. Шунинг учун Қутуз қўшинни жамлаш ва бирлаштиришга ҳаракат қилди, амирларни Аллоҳ йўлида душманга қарши курашга руҳлантирди.
658 ҳижрий йилнинг Рамазон ойининг 25 чиси жума кунида Қутуз раҳимаҳуллоҳнинг орқасида халқ, амирлар ва уламолар саф тортишди. Айни Жолут деган жойда мусулмонлар ва мўғуллар қўшини учрашди. Ўша куни Қутуз ажойиб жанг намойиш қилди. Аллоҳга бўлган таваккул ҳамда пухта режаси сабабли у мўғуллар қўмондони Китбуғадан ўзини устун эканлигини исбот қилди. Аллоҳнинг мадади ила жанг мусулмонлар фойдасига ҳал бўла бошлади. Мўғул лашкарлари кучлибосим остида қолишди. Ўша кун мўғул кофирларига жуда қийин бўлди. Китбуға бир амир қўлида ўлим топди.

Мўғуллар мусулмонлардан Айни Жолутдан йигирма километрча узоқ бўлган Бийсон томонга қочиб боришди. Мусулмонларнинг тинмай қувиб келаётганини кўрганларидан сўнг Бийсонда жанг учун янгидан саф тортишди. Муаррихларнинг айтишича бу жанг олдингисидан ҳам шиддатлироқ бўлган. Мўғуллар жуда шиддатли жанг қилишиб ўзларини бор қувватлари билан ҳимоя қилишган. Ҳатто мусулмонларга босим ўткара бошлашган. Ишни ўз фойдаларига ҳал қилишларига оз қолган. Мусулмонлар изтиробга тушиб қолишган. Бу лаҳзалар исломий кучлар тарихидаги энг оғир лаҳзалардан бўлган. Буларни ўз кўзи билан кўриб турган Қутуз лашкарларини сабот билан туришга даъват қилиб "Во ислом...во ислом... во ислом" , деб бақирди. Кейин Аллоҳга ёлворди: " Эй Аллоҳ! Қулинг Қутузга мўғуллар устидан нусрат бер!".
Дуо тугар-тугамас мўғуллар чекина бошлади. Тарихда "енгилмас қўшин "деб ном олган мўғуллар қўшини илк бора бутунлай мағлуб бўлди. Мўғул лашкарлари йўқ қилинди. Сайфуддин Қутуз раҳимаҳуллоҳ бу хизмати ила тарих зарварақларида муҳрланди.
Аллоҳ Маҳмуд ибн Мамдуд Сайфуддин Қутузни Ўз раҳматига олсин. Туганмас ажр билан мукофотласин!

 

ҳозирча шарҳ йўқ
Бошқалари

Архив


Видео

Online MP3

Энг кўп ўқилганлар

Куннинг Ояти


Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир



Тавба сураси 5-оят


Куннинг Ҳадиси


Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан, росулуллоҳ дан шундай деганларини эшитдим:



"Шомга жаннат бўлсин! Шомга жаннат бўлсин! Шомга жаннат бўлсин!" Саҳобалар бунинг сабаби нима деб сўрашганда, росулуллоҳ : "Аллоҳнинг фаришталари Шомнинг устига қанотларини  ёйиб турадилар",  деб жавоб бердилар.


Куннинг Ҳикмати



Ким дунё муҳаббати билан ҳолиқнинг муҳаббатини бир қалбда жамладим деса, аниқки у ёлғон сўзлабди.



Имом Шофеъий


Намоз вақтлари

Мухтор сайтлар

Бугун сайтимизда

Бугун сайтимизга кирганлар : 952

Жаъми сайтимизга кирганлар : 4664338

Рўйхатдан ўтганлар : 283