БОШ САҲИФА  /  Америка  /  Афғонистонда ӯз қабримизни кавлаяпмиз.
Афғонистонда ӯз қабримизни кавлаяпмиз.
АҚШ мутахассислари: Афғонистонда ӯз қабримизни кавлаяпмиз.
.
  • 30-08-2017
  • 0 Шарҳ
  • 393 маротаба ўқилди

Афғонистонда ӯз қабримизни кавлаяпмиз.

АҚШ Президенти Доналд Трамп душанба куни кечқурун АҚШнинг Афғонистонга доир янги стратегиясини эълон қилиб, Афғонистонга кӯпроқ аскар юбориш ва “ғалаба қозониш учун жанг қилиш”га ваъда берди. Президент Трампнинг янги Афғонистон стратегияси АҚШ тарихида энг узоқ давом этган Афғон урушини номаълумлик гирдобига тортиш билан изоҳланмоқда.
-“Тезкор чекинишнинг натижалари бир тарафдан ижобий бӯлса, бошқа бир тарафдан уни қабул қилиб бӯлмайди. Шошма-шошарлик билан чекиниш бӯшлиқ яратади. Натижада бу бӯшлиқ ИШИД ва Ал-Қоида террорчилари билан тӯлдирилади. Биз яна бир халқ пайдо қилаётганимиз йӯқ, террористларни ӯлдиряпмиз”, деди Трамп Вашингтон ташқарисидаги бир ҳарбий базада сӯзлаган нутқида.
Президент Трамп Сайлов клмпаниясида АҚШ кучларининг Афғонистондан аста-секин чиқиб чиқилишини ваъда қилган эди. Трампнинг янги қарори Америкалик ҳарбий маслаҳатчилар томонидан салбий баҳоланганлиги кузатилмоқда. The New York Times ва CNN ахборот агентлигига интервю берган миллий хавфсизлик масалалари бӯйича эксперт Метю Росенберг, - “Биз ғалаба учун курашамиз – дегани нимани англатади? Америкалик 100 минг аскар Толибонни йӯқ қила олмадику”, дея Трампнинг янги стратегиясига эътироз билдирди. Депутат Валтер Жонс ҳам Трампнинг янги стратегиясига баҳо берар экан, “Тарих шуни кӯрсатадики, Афғонистон империяларнинг қабри бӯлган. Америка ҳам 16 йил давомида у ерда ӯз қабрини кавламоқда”, дея илова қилди.
Толибон ҳаракати Доналд Трампнинг “янги стратегияси” ҳақида расмий баёнот чиқариб, шундай деди: “Афгʻонистонни Америка ишғолидан халос қилиш бизнинг диний ва миллий бурчимиздир. Танамизда жон бор экан, биз бу вазифага содиқ қоламиз Америка урушни давом эттириш ӯрнига, Афғонистондан ӯз қӯшинларини олиб чиқиш ҳақида ӯйласа ӯзи учун яхши бӯлар эди. Агар Америка ӯз қӯшинларини олиб чиқиб кетмаса, Афғонистон Америка империясининг қабри бӯлиб қолади ва Америка раҳбарлари буни тасаввур қилиши узоққа чӯзилмайди”.
16 йилдан буён давом этиб келаётган ва минглаб Америка аскарларининг ӯлими, ӯн минглаганининг майиб-мажруҳ бӯлиб қолишига сабаб бӯлган Афғонистон жанги АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган уруш ҳисобланади. Дарҳақиқат Ироқдан ҳолдан тойиб чиққан АҚШни бир тарафдан Араб баҳори, хусусан Сурия масаласи тентиратиб қӯйган бӯлса, иккинчи тарафдан Хитойнинг иқтисодий юксалиши унга “бош оғриқ” бӯлмоқда. Мана шулар сабабли АҚШ учун Афғонистоннинг аҳамияти бироз камайган эди. Бироқ Америка бугунги кунга келиб Афғонистон стратегиясини жиддий тарзда қайта кӯриб чиқишга мажбур бӯлмоқда. Чунки Афғонистонда 16 йил жанг олиб борган Америка ва НАТО қӯшинлари дунёнинг энг юксак технологияларига эга бӯлишига қарамай, муваффақияцизликка юз тутди. Шунингдек Толибон билан ӯтказмоқчи бӯлган тинчлик музокаралари ҳам фойда бермади. Шунинг учун айтиш мумкинки, 16 йилдан кейинги Афғонистондаги вазият АҚШ учун жуда даҳшатлидир. Ҳатто Америка аскарларига қарши уюштирилаётган кӯпгина ҳужумлар АҚШнинг ӯзи тарбиялаган Афғонистон армияси сафидаги аскарлар тарафидан содир этилмоқда. “Cарнегие Фоундатион” фонди тарафидан тайёрланган ҳисоботда келтирилишича, Афғон уруши АҚШ учун йиллик қиймати 23 миллиард долларга тушмоқда. Бу эса АҚШ маъмурияти Афғон жанги учун ҳар бир соатда 2.5 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаётганлигини англатади. Шунингдек, ҳисоботда молиявий сарф харажатдан ташқари у ерда АҚШнинг вариантлари тугаганлиги ҳам таъкидланади. Кӯриниб турибдики, Америка Афғонистонда чуқур инқироз ва чорасизликни бошидан кечирмоқда. Шу боис у Афғон урушининг ҳароратини камайтиришга мажбур. Бунинг учун АҚШ қӯмондонлари Афғонистонга қӯшимча аскар юборишни талаб қилишмоқда. АҚШнинг бу ҳаракати муаммони ҳал қилмаса-да, унинг бундан бошқа чораси қолмади.
ОАВ.

www.buhoriy,com

ҳозирча шарҳ йўқ
Бошқалари

Архив


Видео

Online MP3

Энг кўп ўқилганлар

Куннинг Ояти


Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир



Тавба сураси 5-оят


Куннинг Ҳадиси


Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан, росулуллоҳ дан шундай деганларини эшитдим:



"Шомга жаннат бўлсин! Шомга жаннат бўлсин! Шомга жаннат бўлсин!" Саҳобалар бунинг сабаби нима деб сўрашганда, росулуллоҳ : "Аллоҳнинг фаришталари Шомнинг устига қанотларини  ёйиб турадилар",  деб жавоб бердилар.


Куннинг Ҳикмати



Ким дунё муҳаббати билан ҳолиқнинг муҳаббатини бир қалбда жамладим деса, аниқки у ёлғон сўзлабди.



Имом Шофеъий


Намоз вақтлари

Мухтор сайтлар

Бугун сайтимизда

Бугун сайтимизга кирганлар : 538

Жаъми сайтимизга кирганлар : 4665097

Рўйхатдан ўтганлар : 283