БОШ САҲИФА  /  Осиё  /  Шарқий Туркистон ёхуд давримиз Андалусияси.
Шарқий Туркистон ёхуд давримиз Андалусияси.
Шарқий Туркистон ёхуд давримиз Андалусияси.
.
  • 27-11-2016
  • 0 Шарҳ
  • 744 маротаба ўқилди

Шарқий Туркистон Хитой давлатининг ғарбий ҳудудларида жойлашган.

Шарқ ўлкаларини фатҳ қилиш асносида Ислом қўшинлари Шарқий Туркистон ерларигача етиб боришган ва бу ўлка машҳур қўмондон Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий бошчилигида фатҳ қилинган. Ўша даврда бу минтақа Қашғар деб номланган.

Фатҳдан сўнг ўлка аҳли мусулмонлар билан жизя тўлашга келишишган. Бироз кейинроқ уларнинг подшоси Ислом динини қабул қилади ва шундан сўнг Ислом тезлик билан ёйила бошлайди.

Аббосийлар халифалиги даврида (750-1258 йиллар) Хитой бу ўлкани босиб олади. Лекин, аббосийлар мусулмонларга мадад қўлини чўзади ва уларга ҳарбий ёрдам кўрсатади. Натижада улар Хитой зулмидан халос бўлиб, қудратли аббосийлар давлати ҳимояси остига ўтишади.

Бу ерларнинг туб аҳолиси туркий халқлардир. Туркистон мусулмонлари Андалусия тараққиёти билан беллашгудек улкан маданий тараққиётни барпо қилдилар, минтақада маданият, тижорат ва ишлаб чиқаришнинг, айниқса қоғоз саноатининг ривожланишига катта ҳисса қўшдилар.

1949- йилда коммунистик Хитой ҳукумати Шарқий Туркистонни босиб олди ва уни "Синцян", яъни, янги ер деб номлади.

Хитой ҳукумати ҳозирда ўлканинг мусулмон туб аҳолисини бошқа жойларга кўчириш ва хитойлик ханларни бу ўлкага кўчириб келиш сиёсатини олиб бормоқда. Шу билан бирга босқинчилар исломий осори атиқаларни йўқ қилишга уринмоқда ва мунтазам равишда ўлканинг табиий бойликларини ташиб кетишмоқда.

Ўлка табиий бойликларга мўл бўлишига қарамасдан, жуда кўпчилик мусулмонлар камбағал-қашшоқ ҳаёт кечирадилар. Устига устак, Хитой ҳукумати мусулмонларнинг кўпайишини ҳам чеклаб қўйган ва натижада 25 миллионлик уйғур халқи бугунга келиб 15 миллионга тушиб қолган. Мусулмон миллати қаттиқ жабр-зулм туфайли тобора камайиб бораяпти. Ундан ташқари, мусулмонларга исломий илмларни ўрганиш, ҳатто Қуръон ўқиш тақиқлаб қўйилган.

Бутун дунё мусулмонлари жимжит, ваҳоланки уларнинг кўз ўнгида Андалусия фожеаси такрорланмоқда!

www.buhoriy.com

 

ҳозирча шарҳ йўқ
Бошқалари

Архив


Видео

Online MP3

Энг кўп ўқилганлар

Куннинг Ояти


Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир



Тавба сураси 5-оят


Куннинг Ҳадиси


Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан, росулуллоҳ дан шундай деганларини эшитдим:



"Шомга жаннат бўлсин! Шомга жаннат бўлсин! Шомга жаннат бўлсин!" Саҳобалар бунинг сабаби нима деб сўрашганда, росулуллоҳ : "Аллоҳнинг фаришталари Шомнинг устига қанотларини  ёйиб турадилар",  деб жавоб бердилар.


Куннинг Ҳикмати



Ким дунё муҳаббати билан ҳолиқнинг муҳаббатини бир қалбда жамладим деса, аниқки у ёлғон сўзлабди.



Имом Шофеъий


Намоз вақтлари

Мухтор сайтлар

Бугун сайтимизда

Бугун сайтимизга кирганлар : 710

Жаъми сайтимизга кирганлар : 4489327

Рўйхатдан ўтганлар : 283