БОШ САҲИФА  /  Шеърият  /  Исломсиз ҳаёт
Исломсиз ҳаёт
Исломсиз ҳаёт
.
  • 06-08-2016
  • 0 Шарҳ
  • 1275 маротаба ўқилди

Исломсиз яшаган бечора инсон,
Бир куни орзуси бўлади ҳайвон,
Тупроққа айланган махлуқни кўриб,
Ўрнига тургайдир ўзини сўриб.

Исломсиз яшаган бу телба одам,
Ҳаттоки ўзидан чўчийди ҳардам,
Тамом қўрқинч ила ўтгай тун куни,
Сояси бир куни ўлдирар уни.

Исломсиз яшаган ношукр банда,
Ўзини қийнашни қилмагай канда,
Ширин таомини айлабон тахир,
Бировни ҳасади тугатар охир.

Исломсиз яшаган жамият тузум,
Саодат лаззатин татимас бир зум,
Қай ишга юз бурса тутгай заволи,
Жавобсиз қолгайдир минглаб саволи.

Исломсиз яшаган кичик оила,
Соф авлодга бўла олмас силсила,
Ундан таралганлар айтинг не бўлар,
Охири онасига яқинлик қилар.

Исломсиз яшамоқ энг катта офат,
Қайтиб берилмагай етса талофат,
Ҳатто чўкмоқ керак бўлса ҳам агар,
Ислом кемасида чўкайлик дўстлар.

www.buhoriy.com

 

Белгилар : Исломсиз - ҳаёт -
ҳозирча шарҳ йўқ
Бошқалари

Архив


Видео

Online MP3

Энг кўп ўқилганлар

Куннинг Ояти


Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир



Тавба сураси 5-оят


Куннинг Ҳадиси


Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан, росулуллоҳ дан шундай деганларини эшитдим:



"Шомга жаннат бўлсин! Шомга жаннат бўлсин! Шомга жаннат бўлсин!" Саҳобалар бунинг сабаби нима деб сўрашганда, росулуллоҳ : "Аллоҳнинг фаришталари Шомнинг устига қанотларини  ёйиб турадилар",  деб жавоб бердилар.


Куннинг Ҳикмати



Ким дунё муҳаббати билан ҳолиқнинг муҳаббатини бир қалбда жамладим деса, аниқки у ёлғон сўзлабди.



Имом Шофеъий


Намоз вақтлари

Мухтор сайтлар

Бугун сайтимизда

Бугун сайтимизга кирганлар : 689

Жаъми сайтимизга кирганлар : 4609276

Рўйхатдан ўтганлар : 283